Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Молия вазирининг ўринбосари коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда
29.07.2020 13:47,  
794

Бугун, 29 июл куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари 55 ёшида молия вазирининг ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ёрқин Эргашевич Молия вазирлиги тизимида ишлаган, у ерда ҳар доим ўзининг меҳнатсеварлиги, хар бир ишга юқори масъулият ва пухталик билан ёндашиши, ҳар кимни тушуниш қобилияти билан ажралиб турган.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, аввалроқ Ё.Турсуновда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

«Зийрак раҳбар, олийжаноб ҳамкасб, намунали оила бошлиги, содиқ дўст ва улкан қалбли шахс. »Ватанга ҳалоллик ва садоқат билан хизмат қилиш" шиори билан яшаган ўз ишининг устаси ва мамлакат ватанпарвари, шижоатли ҳамда фидоий инсон бўлиб хотирланади, ва доимо қалбларимизда ажойиб инсон бўлиб қолади.

Ушбу оғир йўқотиш муносабати билан, Ё.Турсуновнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, сабр тилаб қоламиз" - дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан