Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни тиклашга киришди

Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни тиклашга киришди

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Балхда “Толибон” ҳаракати билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

“TOLOnews” хабарига кўра, Эргашев афғонлар инфратузилма масаласида Ўзбекистонга таяниши мумкинлигини билдирган.

“Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва ускуналарни таъмирлаш учун ёрдам бериш сўралди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик, улар ускуналарни таъмирламоқда, аэропортни реконструкция қилмоқда ва тез орада аэропорт ишга тушади”, - деган Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили.

Аэропортнинг 83 нафар ходими ўқиш учун Ўзбекистонга юборилади.