Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжонга жўнаб кетди
29.10.2019 12:25,  
214

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) га аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Sof.uz нашрига Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиширежалаштирилган. Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасининг лойиҳаси ҳам имзоланиши кутилмоқда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) га аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши эртага, 30 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлари кенгашининг бундан олдинги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан