Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон мусулмонлари идораси фитр садақаси миқдорини эълон қилди
2.05.2022 08:39,  
299

Ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори 2022 йил учун қуйидагича:

2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;

4 килограмм арпа 16 000 (ўн олти минг) сўм;

2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;

4 килограмм хурмо 160 000 (бир юз олтмиш минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Қайд этилишича, Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Шунингдек, Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

«Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади», дейилади хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан