Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мусулмонлари идораси қозоқ халқига ҳамдардлик билдирди
27.12.2019 18:39,  
223

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2019 йил 27 декабр куни Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган йўловчи самолёт ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб қардошларимиз вафот этганини муносабати билан дўст ва қардош қозоқ халқининг ушбу мусибатига Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва муфтий номидан таъзия изҳор этди.

Жаноби Ҳақ ҳеч бир ўлка ва халқнинг бошига бундай оғир фалокатни солмасин ва чуқур қайғу-аламли ҳодисаларни кўрсатмасин. Қодир Эгамдан юртларимизни самовий ва арозий бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини сўраб қоламиз.

Ушбу муносабат билан Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари номидан Сиз ҳазрати олийлари орқали дўст ва қардош қозоқ халқига чуқур қайғуларим билан биргаликда таъзияларимни билдириб қоламан.

Мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этиб, раҳмати Раҳмонга эришганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига ва барча яқинларига сабру жамийл тилаб қоламан, жароҳатланганларга шифои комил сўраймиз, дейилади Мусулмонлар идораси хабарида.

МАВЗУГА ДОИР: Қозоғистонда авиафалокат: 14 киши вафот этди (видео)

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга таъзия мактуби йўллаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан