Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон музейларига 2 йил давомида 3,6 млн сайёҳ ташриф буюрди
21.07.2022 15:54,  
9

Сўнги йилларда музейларга ташриф буюрувчилар сони сезиларли ошди. Хусусан, 2020-2022 йиллар давомида жами 3,6 миллион санъатсеварлар музейларга келишди.

2019-2022 йилларда жами 221,9 млрд сўм маблағ тушган. Шундан 165,8 млрд сўми давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, 56 млрд сўм бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобланади.

Шунингдек, музей ходимларининг ойлик маоши ўртача 2,5 бараварга оширилди.

Бугунги кунда Маданий мерос агентлиги тизимида жами 104 та музей ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 37 таси асосий музейлар ва 67 таси филиаллар ҳисобланади. Уларда жами 2223 нафар ходим фаолият юритмоқда.

Музейлар томонидан 2020-2022 йилларда жами 12759 та маданий тадбирлар ва кўргазмалар ўтказилган бўлиб, 379 китоб ва каталоглар нашр этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2027 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинган ва унга асосан музейлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан айни бир вақтда 8 та музей янгидан ташкил этилиб, 21 таси қайта ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек яна 9 та янги музей қурилади, 11 таси реконструкция қилинади ва 68 та музей замонавий талаблар асосида мукаммал таъмирланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан