Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган икки мамлакатдан бири бўлди
28.09.2020 09:50,  
33

28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI) ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади. Унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этади.

Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, «Twitter» ижтимоий тармоғи, “Очиқ ҳукумат” ҳамкорлиги ташаббуси, «Transparency International» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон бу каби нуфузли форумга таклиф қилинган икки мамлакатдан бири эканини таъкидлаш муҳим.

Тадбир мавзуси: “Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш”. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан