Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади
30.09.2022 10:52,  
29

Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Ўзбекистон қуйидаги рейтингларда юқорилади:

“Ҳукумат самарадорлиги” кўрсаткичида 22 поғонага кўтарилиб, 116-ўринни эгаллаган;

“Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик ҳамда терроризимнинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида 19 поғонага ўсиб, 130-ўринда қайд этилган;

“Тартибга солиш сифати” йўналишида 33 поғонага ўсиб, 144-ўринни эгаллаган:

“Коррупсияни тийиб туриш” индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланиб, 161-ўринда қайд этилган.

“Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида 13 поғонага кўтарилиб, 168-ўринни эгаллаган.

“Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсаткичи бўйича 12 поғона юқорилаб, 182-ўринда қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан