Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди
24.06.2021 13:49,  
222

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди. Бу ҳақда Forbes`нинг Бутунжаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига асосланган мақоласида маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистонда биринчи марта 100 тоннадан зиёд (101,6 тонна) олтин қазиб олинди. Бу орқали Ўзбекистон бутунжаҳон рейтингида 8-ўринни эгаллаб турган Перунинг ўрнини эгаллади. 2019 йилда Ўзбекистон 94,6 тонна олтин қазиб олган эди.

Forbes нашри Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик очиқ олтин кони — «Мурунтов» кони ҳақида ҳам айтиб ўтди. Нашр ушбу кон дунёдаги энг йирик олтин захираси бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этди. 

Рейтингда 1-ўринни ўтган йили 368,3 тонна олтин қазиб олган Хитой эгаллади. Кейинги ўринни Россия (331,1 тонна), 3-ўринни Австралия (327,8 тонна) эгаллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан