Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олтин сотиш бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади
6.04.2022 18:35,  
236

Ўзбекистон жорий йилнинг феврал ойида 22 тонна олтин сотган ва олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council (Жаҳон Олтин Кенгаши)нинг ойлик ҳисоботида очиқланди.

Умуман олганда, жаҳон марказий банкларининг олтин захиралари бир ой давомида 6 тоннага камайди. Бироқ, уларнинг умумий ҳажми ҳали ҳам сўнгги 31 йил ичида энг юқори даражададир.

Бу даврда Қатар 6 тонна, Қозоғистон 5 тонна, Германия ва Мўғулистон бир тоннадан олтин сотган. Туркия - 25 тонна, Ҳиндистон - 2,6 тонна ва Ирландия - 1 тонна олтинни сотиб олган.

Келгусида экспертлар олтин сотиб олиш ҳажми ошишини прогноз қилмоқда. Россия-Украина можароси бозорда кескинликни келтириб чиқарди ва бундай вазиятларда одатда олтинга талаб ортади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтган халқаро инвестиция форумида Ўзбекистон олтин бўйича дунёда иккинчи, мис бўйича еттинчи ўринни эгаллашини маълум қилганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан