Ўзбекистон олтин-валюта захираси илк маротаба $31 млрд.дан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захираси илк маротаба $31 млрд.дан ошди

1 май ҳолатига кўра, халқаро олтин-валюта захираларининг умумий ҳажми 31,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди. 

Хорижий валютанинг умумий ҳажми бироз пасайиб, 12,3 миллиард долларни, олтин эса 18,5 миллиард долларни ташкил этди.

Улар асосан олтин нархларининг ўсиши ҳисобига ўсди.

Ушбу захиралар тўсатдан иқтисодий инқироз юзага келганда мамлакат фойдаланадиган "хавфсизлик ёстиғи" саналади.

Амалдаги захиралар деярли 16 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлади. Бу халқаро ташкилотлар томонидан ривожланаётган давлатлар учун тавсия этилган кўрсаткичдан юқорироқдир. ХВЖ бу захиранинг 13 ойга етарли бўлишини тавсия қилади.