Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олтин хариди бўйича 2-ўринни эгаллади
3.11.2022 08:58,  
68

Жаҳон Олтин Кенгашининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида дунё марказий банклари валюта захиралари учун 399,3 тонна олтин сотиб олган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тўрт баравар ортган.

Туркия олтин харидида асосий харидорга айланди — учинчи чоракда мамлакат сотиб олган олтин ҳажми 30 тоннани ташкил этди.

Ўзбекистон бу даврда захираларини 26 тоннага ошириш билан иккинчи ўринни эгаллади. Ҳозир мамлакатнинг олтин захиралари 381 тоннадан ортиқ (умумий захиранинг 59%).

Ундан кейинги кучли учликни 15 тонна олтин хариди билан Қатар якунлади.

Ўзбекистон август ойида ҳам олтин сотиб олувчилар ТОП-3 лигига кирганди. Хусусан, мамлакат олтин захираларини 9 тоннага ошириб, Туркиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари Ўзбекистон жорий йилнинг иккинчи чорагида 26,4 тонна олтин хариди билан учинчи ўринда эди.

Октябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $500 млн.га камайганди. Натижада захиралар ҳажми $33,4 млрд.ни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан