Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон Оқтов порти орқали Каспий денгизига юк жўнатиши мумкин
22.03.2022 17:44,  
123

Қозоғистоннинг Оқтов денгиз порти раҳбарияти Ўзбекистон компанияларининг юк ташиш бўйича аризаларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Бу келишув бўйича «Оқтов тижорат денгиз порти» компанияси раиси Абай Турикпенбоев билан Ўзбекистоннинг Оқтовдаги бош консули ўртасидаги учрашувда музокаралар ўтказилган. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Оқтов порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташиш масалаларини муҳокама қилган.

Оқтов (Қозоғистон) денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида, бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган жойда жойлашган бўлиб, қуруқ юкларни, хом нефть ва нефть маҳсулотларини Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналиши бўйича йилига 12 ой ва кунига 24 соат давомида шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ва бошқа мамлакатларга ташиш имконини беради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан