Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли низо бўйича муносабат билдирди.

Арманистонда ҳарбий ҳолат жорий қилинди ва сафарбарлик эълон қилинди

Вазирлик Ўзбекистон Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар кескинлашганидан ташвишдалигини маълум қилган.

"Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз" - дейилади ТИВ баёнотида.