Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон озиқ-овқат бўйича халқаро рейтингда 12 поғонага кўтарилди
5.10.2022 15:07,  
3

Мамлакатимиз 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жадал ривожланишга эришган 10 та давлат орасида биринчи ўринни эгаллади.

Шу кунларда озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индекси (GFSI) эълон қилинди. Ушбу рейтинг Corteva Agriscience кўмагида ишлаб чиқилган va Economist Intelligence Unit томонидан ҳар йили тузилади.

GFSI 113 мамлакатда озиқ-овқатнинг мавжудлиги, сифати ва хавфсизлиги, шунингдек, табиий ресурслар ва барқарорлик масалаларини ҳисобга олган. Таҳлил натижаларига кўра, GFSIнинг 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган умумий рейтингида Ўзбекистон 12 поғонага кўтарилиб, жорий йилда 113 та ўриндан 73-ўринга лойиқ топилди. Шу тариқа, мамлакатимиз 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жадал ривожланишга эришган 10 та давлат орасида биринчи ўринни эгаллади.

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан 2019-2022 йилларда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида Ўзбекистон позицияларидаги ўзгаришлар таҳлили ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон “Иқтисодий қулайлик” тоифаси бўйича 18 та ўринга юқорилади. “Сифат ва хавфсизлик” тоифаси бўйича эса 3 та ўринга. “Барқарорлик ва мослашув” бўйича 36 та ўринга.

Келгусида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш учун ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, импорт таъминотини диверсификация қилиш, озиқ-овқат бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий маркалашни жорий этишни жадаллаштириш зарурлиги айтилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан