Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда Ўзбекистон пахтасининг неча фоизи қўл меҳнати билан терилиши маълум қилинди
11.09.2020 09:41,  
581

2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида республика бўйича экилган пахтанинг 10 фоизи пахта териш машиналарда, қолган 90 фоизи эса қўл меҳнати ёрдамида терилади. Бу ҳақда 9 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи Қодир Исмоилов маълум қилди.

«Соҳада техника таъминотини янада яхшилаш, механизация даражасини ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинган. Шу қарор асосида бир қатор техника сотиб олувчиларга имтиёз берилган. Жумладан, республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини учун сотиб олувчиларга банк кредитининг 10 фоиз миқдори давлат томонидан қоплаб бериш механизми жорий этилган. Шунингдек, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта териш машиналари учун хизмат ҳақи харажатидан 30 фоизи қоплаб берилади.

Шу билан бирга 2019 йилда 11 мингдан ортиқ, жами 1 триллион 600 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилди. Хусусан, 2020 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводидан жами икки турдаги 800 дона пахта териш машиналари ишлаб чиқарилган ва жойларга етказилган. Ўтган 2019 йилда пахта териш машиналари билан жами пахтанинг 3,5 фоизи терилган бўлса, бу кўрсаткични 2020 йил учун 10 фоизга етказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, кўрсаткичларни 2021 йилда 18 фоизга, 2022 йилда 28 фоизга, 2023 йилда 41 фоизга ва 2026 йилгача 73-75 фоизга етказиш режалаштирилмоқда», — деди Қодир Исмоилов.

Тадбирда айтилишича, 2019 йилда пахтани териш бўйича пахта териш машиналарига бир килограмми учун 600 сўмдан берилган бўлса, бу йилда 920 сўм қилиб белгиланди. Хулоса қилиб айтганда, 2020 йилги режалаштирилаётган пахтанинг 305 минг тоннаси пахта териш машинасида, қолган 800 минг тонна пахта қўл меҳнати ёрдамида терилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан