Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон пойтахтида “Тошкент нафас олишни истайди” флешмоби ўтказилди
27.02.2020 10:40,  
399

26 феврал куни Тошкентнинг Миробод тумани, Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасидаги кўпқаватли уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар  “Тошкент нафас олишни истайди” деб номланган ўзига хос флешмоб ўтказди. Улар шу йўл билан пойтахт марказида тижорий турар-жойлар қурилишига ўз норозиликларини билдирди

Флешмоб қатнишчилари билан музокара ўтказиш учун туман ҳокими ва прокурори, шунингдек, экология ва атроф-муҳит ҳимояси бўйича вакил келган. 

Гап шундаки, 2016 йили, ҳали Шавкат Мирзиёев бош вазирлиик пайтида бу жойда эко-парк қурилишига ваъда берилган, аммо кейинроқ маълум бўлишича, ер янги уй қурувчиларга сотиб юборилган.  

Ҳудудда яшовчи аҳолининг қўлидаги ҳужжатларга таяниб айтишича, ерни уй қурувчиларга бериш ноқонуний бўлган, бу жойда ўсиб турган дарахтлар эса қазиб олиниб, номаълум томонга олиб кетилган. Уларнинг таъкидлашига қараганда 200 дан ортиқ дарахт кўчириб олиб кетилган. 

Фуқаролар қурилиш бўлаётган ерда мансабдорлар яшил ҳудуд ташкил этишига умид қиляпти. Чунки атроф тўлиғича бетон деворлар билан ўраб олинган ва болаларнинг ўйнаши учун ҳеч қандай имконият қолмаган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан