Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўллади.
"Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим”, дейилади, жумладан, мактубда.
Давлатимиз раҳбари Туркия Президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишларига ишонч билдирди, унга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилади.