Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон президенти ва ҳарбийлари Қизил майдондаги парадда қатнашди (фото+видео)
24.06.2020 15:06,  
501

Бу йил Россия пойтахти Москва шаҳрида Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбир 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли уни ташкиллаштириш кейинги муддатларга сурилди. 1945 йилда Ғалабанинг биринчи марказий паради 24 июнь санасида ўтказилгани боис жорий йил ҳам бундай тантана учун айнан шу кун танланди.

Фото: president.uz

Тадбирда Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди.

Фото: president.uz

Шунингдек, парадда Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари ҳам Мустақилликдан кейин биринчи бор иштирок этди.

Фото: president.uz

Маълум қилинишича, умумий ҳисобда, парадда 13 та давлатдан 225 та ҳарбий техника, 14 минг аскар ва офицер қатнашди. Россия пойтахти осмонидан 55 самолёт ва 20 та вертолётнинг учиб ўтган.

Фото: president.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан