Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ўлдирилгани айтилмоқда
6.05.2022 11:08,  
251

5 май куни Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қурол ишлатгани айтилмоқда. Бу ҳақда қирғиз ОАВ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига таяниб, хабар берди.

Ҳодиса Жалолобод вилояти Ала-Бўка тумани “Актам” МФЙ Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ала-Бука туманидаги шифохонага етказилган. Ўша ерда ҳушларига келмай вафот этган.

“Ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Ала-Бука йўналишидаги чегара вакили Ўзбекистоннинг Янги-Қўрғон йўналишидаги чегара вакили билан учрашув ўтказди. Томонлар ички текширувлар натижаларига кўра учрашувни 6 май куни давом эттиришга келишиб олдилар. Ҳолат юзасидан тергов-тезкор тадбирлари бошланган”, дейилади хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан