Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






⚡️ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой янги автотранспорт коридорини йўлга қўймоқчи
14.04.2022 20:39,  
105

Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири А.Жапаров Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг очилиш маросимида айтиб ўтди. Унга кўра, Қизил-Қия шаҳрини Хитой билан чегарадаги Иркештам назорат ўтказиш пункти билан боғловчи автомобиль йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бошланди.

Қайд этилишича, Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси яқинида логистика марказларини қуриш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қизил-Қия шаҳрида Фарғона ва Боткен вилоятларини боғловчи савдо-логистика марказини қуриш ва ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, томонлар мамлакатларни Жанубий Осиё минтақаси билан боғлайдиган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича деярли барча масалалар бўйича келишиб олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан