Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 1,0 млрд. АҚШ долларик 1,6 млн. тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 168,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
мева ва резаворлар – 335 минг тонна
қуритилган мева ва резаворлар – 42 минг тонна
сабзавотлар – 819 минг тонна
пиёз – 199,5 минг тонна
карам – 142 минг тонна
помидор – 71 минг тонна
узум – 218 минг тонна
майиз – 73,6 минг тонна
ерёнғоқ – 18,3 минг тонна
тарвуз-қовун – 135,8 минг тонна