Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 9 та давлатга қиймати 2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 7,2 минг тонна анжир экспорт қилган.
Анжир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп анжир экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 6,9 минг тонна
Россия – 189 тонна
Қирғиз Р. – 84 тонна
Беларус Р. – 4,1 тонна
БАА – 1,3 тонна
2022 йилнинг 11 ойида хорижга энг кўп анжир экспорт қилган ҳудудлар:
— Хоразм вилояти – 2,7 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна
— Наманган вилояти – 1,1 минг тонна