Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон қўшни республикалардан электр энергия импортини оширмоқда
28.07.2020 09:51,  
136

Ўзбекистон электр энергияси таъминотидаги камчиликни тўлдириш учун Туркманистондан электр энергияси импортини оширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

27 июль, сешанба куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажми оширилди. Ҳозирча қуввати 500 кВт бўлган Қоракўл –Сердар ҳаво тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт электр энергияси етказиб берилмоқда. Кун давомида етказиб бериладиган қувват ҳажми 200 МВтгача етказилиши режалаштирилган.

«Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади. Туркманистондан электр энергияси импортининг бошланиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган асосий электр энергиясига қўшимча равишда янги ҳафтанинг иш кунларида ҳам (одатда дам олиш кунларига нисбатан истеъмол даражаси кескин ошиши кузатилади) истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради», дейилади Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хабарида.

Шунингдек, 27 июль куни Тожикистоннинг "Барки Тожик" энергия ширкати раҳбари Мирзо Исмоилзода жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 358,3 КВт энергия етказиб берилганини маълум қилди. Бунинг учун Ўзбекистон қўшни республикага $7,2 миллион пул тўлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан