Жумладан, энг йирик келишувлар қуйидагилар бўлди:
- Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва агросаноат комплекси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури (1 317,9 млн. доллар);
- "Chevrolet" русумли автомашиналар комплектлари ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича келишув (500 миллион доллар)
- Чимкент шаҳрида тўқимачилик мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми (лойиҳа қиймати 98 миллион доллар)
- "Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон-Савай" темир йўл участкасида сигнализация ва алоқа тизимини модернизация қилиш (76,4 млн. доллар);
- Ўзбекистонда мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми (70 млн. доллар);
- "Артель" маиший техника ишлаб чиқариш бўйича лицензия шартномаси (55 млн. доллар);
- "Қозоғистонда кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича "Chevrolet" автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишув (50 млн. АҚШ доллари);
- Остонада керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини бошлаш тўғрисидаги келишув (40 млн доллар) ва бошқалар.
Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми, энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва Самарқанд ва Туркистон шаҳар ҳокимклари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.