Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон – Қозоғистон: юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди
19.03.2023 10:27,  
37

2023 йилнинг 15-16 март кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қозоғистон темир йўли” МК ўртасида Сариоғаш МГСП қувватини яхшилаш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2022 йилда юк ташиш ҳажми йилига 32 миллион тоннани ёки кунига ўртача 22 жуфт юк поездини ташкил этиши қайд этилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти режалаштирилган ҳажмларга эришиш ва кўпайтириш мақсадида жорий йилнинг август ойида “Оқ кўприк” (Ўзбекистон) станциясини реконструкция қилиш бўйича мавжудларини узайтириш ва қўшимча қабул қилиш ва жўнатиш йўлларини қуриш ишларини якунлаши ҳақида маълум қилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида “Оқ кўприк” чегара пункти орқали ўтказиш қобилияти кунига 30 жуфт поезддан 45 жуфт поездга кўтарилади ва шунга мос равишда юк ташиш ҳажми йилига 60 миллион тоннагача кўтарилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони “Қозоғистон темир йўли” МК” акциядорлик жамиятига “Сариоғаш” станциясининг қувватини ошириш чораларини кўриш зарурлиги ҳақида мурожаат қилган.

Поездлар ҳаракатини янада тезлаштириш учун МГСПга олиб келинган товарлар бўйича тўлиқ дастлабки маълумотни ҳар икки томон томонидан ўзаро таъминлаш, шунингдек, техник ва тижорат кўрикдан ўтказиш вақтини қисқартириш масаласи кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида икки томонлама учрашув баённомаси имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан