Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда ип йигиришга мўлжалланган қўшма корхонани ишга туширди

Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда ип йигиришга мўлжалланган қўшма корхонани ишга туширди

Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин ўзбек-қозоқ қўшма корхонаси – “Alliance” савдо-саноат компанияси”нинг очилиш маросимида иштирок этди.

Ҳукумат раҳбари Туркистон вилоятига иш сафари билан борган. У “Қозоғистон сармоя фонди” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистоннинг “Alliance Textile” енгил саноат корхонаси ҳамкорлигида ишга туширилган ип йигириш фабрикасини бориб кўрган.

Маминнинг қайд этишича, янги енгил саноат корхоналарининг барпо этилиши Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев томонидан қўйилган “оддий нарсалар иқтисодиётини ривожлантириш” сиёсатига мувофиқ келади.

2019 йил 22 июнда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 28-ҳукуматлараро ҳамкорлик мажлиси бўлиб ўтган, унда томонлар Чимкентда тўқимачилик кластерини ишга туширишга келишиб олган эди.