Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қозоғистоннинг Мақтаарал туманига пахта экиб бермоқда (фото)
27.05.2020 19:44,  
462

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги сув босган далаларни тиклаш ишлари бошланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан 40 та махсус техника ва 243,6 тонна чигит келтирилди, дея хабар берди Kazinform мухбири.

Ўзбекистондан келтирилган техникаларнинг 15 таси чизель агрегати, 11 таси қаторлараро культиваторлар, 14 таси эса экиш мосламасидир. Ҳозирда ушбу техника ва мутахассислар суви тортилган аҳоли пунктларида фермерларга ёрдам бериб, пахтасини экиб бермоқдалар.

Масалан, Ж.Нурлибаев овул округи Қарақир қишлоғидаги «Жаманқул» фермер хўжалиги 7 гектар майдонда ўзбек техникалари ёрдамида пахта экди. «Ўзбек техникалари ёрдамида сув босган 7 гектар майдонга пахта экдим. Қўшни биродарлар нафақат ускуналар, балки ёнилғи-мойлаш материаллари билан ҳам таъминлашди. Шубҳасиз, бу биз каби фермерларга, йўқотишларни бошдан кечираётганларга жуда катта ёрдамдир», - дейди фермер хўжалиги аъзоси Жандас Сапархан.

Эслатиб ўтамиз, тошқин оқибатида Мақтаарал туманида жами 7,5 минг гектар экин майдони зарар кўрган. Шундан 5035 гектари Жанажол овул округига тегишли. Ўзбек техникаларининг аксарияти шу овул округига тарқатилади. Бундан ташқари, Енбекши қишлоқ округининг Жана Турмис ва Жантақсай овулларидаги 113,31 гектар экин майдонини қайта ишлаш учун ҳам ўзбек техникалари ажратилди. Шунингдек, Ж.Нурлибоев овул округининг Қарақир қишлоғида 61,8 гектар майдонга қайта пахта экилмоқда.

«Қўшни давлатдан келтирилган техникага бўлган талаб кундан-кунга ошмоқда. Деҳқонлар сув босган далаларга май ойида пахта экиб бўлиш кераклигини билишади. Шунинг учун улар далаларини қайта тиклаш учун кечаю кундуз меҳнат қилмоқдалар», - дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси Жарқинбек Мирзалиев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан