Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позисияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди. Маълумот учун Ўзбекистон 2020 йил рейтингида 52-ўринни эгаллаган эди.
Бу собиқ Иттифоқ давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич: Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусия (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон армияси 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80 та қирувчи, 122 та вертолёт ва бошқа авиасия (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.