Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қувайтга 2,2 млн дона ниқоб экспорт қилди
10.06.2020 22:57,  
150

9 июн, сешанба куни Ўзбекистон биринчи марта Қувайтга тиббий ниқобларни экспорт қилди. "Навоий" эркин иқтисодий зонаси аэропортидан махсус юк самолётида 450 минг долларлик 2,2 миллион ниқоб партияси Қувайтга етказиб берилди, дея хабар беради "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати.

Биринчи партия май ойи охирида Қувайтнинг Fursan Al Khaleej ширкати ва уюшма қошидаги "Енгилсаноатсавдо" МЧЖ ўртасида имзоланган 10 миллион долларлик шартнома асосида экспорт қилинди. Ниқоблар Қувайт Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан олиб келинган. Партиянинг бир қисми Қувайт Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.

Фото: "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати.

"Импортни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, биз турли мамлакатлар, шу жумладан, Хитойнинг маҳсулотларини синчковлик билан ўрганиб чиқдик", - деди "Fursan Al Khaleej" президенти Жоҳид ал-Атаиш. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати компанияга мос келади ва Fursan Al Khaleej тиббий буюмлар - ниқоблар, комбинезонлар, қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситаларига буюртма беришни аллақачон бошлади.

Ушбу жўнатма Ўзбекистон-Қувайт муносабатлари тарихидаги Ўзбекистондан Қувайт бозорига биринчи муҳим маҳсулот ҳисобланади, деди Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Баҳромжон Алоев. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қатар, Баҳрайн ва Ироқ бозорлари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан