Ўзбекистон разведкачиларидан навбатдаги рекорд

Ўзбекистон разведкачиларидан навбатдаги рекорд

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда бўлиб ўтган Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа билан ғолиб бўлишди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 80 км гача бўлган маршрут бўйича ҳаракатланиб, турли машқларни бажардилар.

Ўзбекистон жамоаси қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан ўнинчи бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлсада, мусобақанинг учинчи назорат нуқтасига қолган жамоалардан 6 соат олдин етиб борди ва энг юқори баллни қўлга киритди.

9 та давлатдан 16 та разведка жамоалари ўзаро беллашишган мусобақа якуни бўйича:

Ўзбекистон жамоаси (2 850 балл);

Марокаш жамоаси (1 860 балл);

Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл). Шри-Ланка ва Саудия Арабистони жамоаларига жарима баллар белгиланганлиги сабали 3-ўрин берилди.