Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизмати бўлган шахсларга пенсияни БҲМни 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақ тўлаш тартиби кўриб чиқилмоқда
4.11.2022 11:18,  
58

АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев Пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга оид Қонун мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” ва “Ижтимоий адолат” тамойиллари асосида сўнгги йилларда аҳолини, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларга, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурлари манзиллилигини ва самарадорлигини оширишда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида ногиронлик пенсияларнинг энг кам миқдорлари икки маротаба яъни 2022 йил 1 апрелдан ногиронлик пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 500 минг сўмдан

622 минг сўмга ва 2022 йил 1 майдан эса 698 минг сўмга етказилиб, йил бошига нисбатан 1,4 бараварига оширилди.

Бироқ, бугунги кунда, “Инсон қадри учун” тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ҳаёт даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳотларнинг самарадорлигини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

“Инсон қадри учун” тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадини ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий фаровонлигини ошириш ҳамда фуқароларнинг пенсия таъминоти билан қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олиш ва коррупциоген факторларни келтириб чиқарувчи ҳолатларга барҳам бериш мақсадида 2022 йил 26 октябрь куни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-795-сон Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

1. 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари уларнинг аризаларига асосан қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошади.

Шунингдек, келгусида ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятини олиб бораган 43 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари ҳар 2 йилда (иш стажи ва ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб) бир маротаба қайта ҳисоблаб борилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш улар томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига қилган мурожаатлари асосида амалга оширилади.

  2. Бундан ташқари, Қонуннинг 6 та моддасида белгиланган умумий тусдаги ҳар хил талқин қилиниши мумкин бўлган нормаларга аниқ белгиловчи нормалар киритилиб маъмурий тартиб таомиллар аниқлаштирилди ҳамда бугунги кунда амалда бўлган қонуности ҳужжатларда белгиланган нормалар Қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Жумладан,

- амалдаги Қонунда қишлоқ ва шаҳарлардаги ихтисослашган тиббий муассасаларида ишловчи шифокорлар ва ўрта тиббий ходимлари кўзда тутилган бўлиб, шаҳарча ва овулларда ишловчиларга қандай тартиб амал қилиши ёритилмаганлиги сабабли, шаҳарча ва овулларда жойлашган ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимларига Қонунининг 12-моддасида назарда тутилган белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи берилди;

- Ўгай ота-она, агар вафот этган ўгай фарзандини 18 ёшгача камида

5 йил тарбиялаган бўлсалар, улар ҳақиқий ота-она сингари ушбу фарзанди учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлишини аниқлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланиши кўзда тутилди.

- Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга уларнинг хизматларига қараб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорини 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақини тўлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланиши кўзда тутилди.

  Қонунда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан