Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет портали ишга туширилди
6.11.2019 10:43,  
203

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий маълумотлар, қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, муаммоли вазиятларга оид саволларга жавоблар, одамлар учун энг зарур ҳуқуқий тавсиялар бериб бориладиган Миллий ҳуқуқий интернет портали ишга туширилди. Портал Huquqiyportal.uz манзилида фаолият юритади.

Мазкур портал Адлия вазирлигининг 10 дан ортиқ ахборот тизимларини, хусусан, lex.uz, адлия органлари ва муассасаларининг расмий веб-сайтлари, advice.uz, bolahuquqlari.uz порталларини бирлаштиради.

Порталда Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ўқув курслари ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Фойдаланувчилар порталдан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари, адвокатлар ва нотариуслар хизматларига оид эълонлар, тезкор ишонч телефонлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, порталда ҳуқуқий саводхонликни оширувчи юридик луғат ва энг зарур ҳуқуқий адабиётлар электрон майдончаси ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан