Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўрагани маълум қилинди

Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўрагани маълум қилинди

Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўраган. Шунингдек, Хитойдаги компаниялар билан келишувлар тузилган.

Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўта юқумли касалликлар лабораторияси бўлим мудири Иброҳим Маматқулов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди. Аввалроқ, рус матбуоти Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РТТИЖ) ва ЛАХИСАМ фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 35 миллион дозагача Sputnik V вакцинасини этказиб беришга келишиб олганини маълум қилган эди.

Йил охиригача Ўзбекистон 10 млн доза Sputnik V вакцинасини олади

Маълум қилинишича, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинган.

Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинган. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг «Sinopharm» компаниясининг ваколатли корхонаси - «Yilin International Commerce» МЧЖ билан, шунингдек, «Zhifei Longcom» компанияси билан келишувлар имзоланган.