Ўзбекистон Россиядан катта миқдорда “Тайфун” зирҳли техникасини сотиб олди

Ўзбекистон Россиядан катта миқдорда “Тайфун” зирҳли техникасини сотиб олди

“Ўзбекистон Россиядан катта миқдорда “Тайфун” (К53949) зирҳли автомобилини сотиб олди, уларни етказиб бериш 2019 йилнинг ўзидаёқ бошланади”, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Мудофаа саноати мажмуасидаги манба: “Тайфун” 4х4 зирҳли автомобилини катта миқдорда етказиб бериш бўйича шартнома тузилди”, деган.

Ўзбекистон 2019 йилда Россиядан БТР-82А русумли зирҳли транспортёр, "Тигр" зирҳли автомобили, "Сопка-2” радиоалоқа воситасини харид қилган. Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистонга 12 дона Ми-35М русумли ҳарбий-транспорт вертолётини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома ҳам бор.

“Тайфун” – ҳимояси кучайтирилган зирҳли автомобиллар оиласига мансуб бўлиб, 120 дан ортиқ ташкилот, хусусан, Урал автомобил заводи, “Камаз”, Ярославл мотор заводи, Пўлат илмий-тадқиқот институти (НИИ стали) томонидан лойиҳалаштирилган. Бу техника биринчи марта 2011 йили ҳарбий полигонда, 2014 йил 9 майда эса Москвадаги ҳарбий парадда намойиш қилинган.