Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Россияга мигрантлар масаласида расмий нота юборди
7.04.2020 14:18,  
1293

Аввал хабар берганимиздек, бугун АОКА штабида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хожиметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Нега ҳалигача на Ташқи ишлар вазирлиги, на Олий таълим вазирлиги чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг аҳволи ҳақида МАЪЛУМОТ БЕРМАЯПТИ. Уларнинг ҳолидан кимдир хабар оляптими?

Жавоб: Хорижда бўлиб турган фуқароларимиз, жумладан талаба-ёшларнинг мурожаатларига ЎЗ ВАҚТИДА жавоб қайтариш, ҳозирги халқаро эпидемиологик шароитда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун чет элдаги барча элчихоналаримиз ва консуллик муассасаларимиз ҳузурида тезкор штаблар ташкил этилган.

Мазкур штабларга мурожаат қилган ҳар бир фуқаромиз билан алоҳида ишланмоқда, уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда, улар дуч келган масалалар, жумладан маиший муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.

Ватанга қайтиш истагини билдирган хориждаги талабаларимизнинг РЎЙХАТЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛИБ, чартер рейсларини ташкиллаштириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишлари учун Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Республика махсус комиссияси, масъул вазирлик ва идораларга киритилди.

Савол: Россияда ҳам карантин жорий қилингани учун ишимиз вақтинча тўхтади. Лекин патент учун тўлов қилишимиз керак. Бу бўйича бирор енгиллик қилишнинг иложи борми?

Жавоб: Россия ҳудудида вақтинча бўлиш муддати узайтирилди, янги патент расмийлаштириш тартиби енгиллаштирилди.

Россияда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 30 апрелгача барча ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилди. Натижада Россиядаги ҳамюртларимиз вақтинча ИШСИЗ ҚОЛМОҚДА ва бу ҳолат уларнинг даромадларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига меҳнат патенти бўйича тўловлар муҳлатини ишланмайдиган давр тугаб, меҳнат бозори тиклангунича КЕЧИКТИРИШ, шу вақт мобайнида меҳнат муҳожирларини маъмурий жавобгарликка тортмасликни сўраб РАСМИЙ НОТА ЮБОРДИ. Ҳозирги пайтда мазкур масала Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Савол: Россиянинг Новосибирск шаҳридаги “Толмачево” аэропортларида Ўзбекистонга чартер рейслар орқали қайтишни кутаётган фуқароларимиз аэропортдан ҳайдаб чиқарилди ҳамда кўчада қийин аҳволда қолиб кетди. Уларга ҳам кимдир ёрдам берадими?

Жавоб: Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ёрдами билан 2020 йил 22 март куни “Толмачево” аэропортида бўлган 253 нафар Ўзбекистон фуқароларининг барчаси чартер рейс билан қайтарилган эди. 

Республика махсус комиссиясининг 30 мартдан 20 апрелга қадар мамлакатимиздаги барча аэропортларни вақтинча ёпиш ва авиарейсларни тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилганига қарамай, Ўзбекистон фуқароларининг Новосибирск аэропортига келиши давом этмоқда.

2020 йил 2 апрелда “Толмачево” аэропорти раҳбарияти томонидан ички рейслар учун электрон чиптага эга бўлган йўловчилардан бошқа шахсларнинг аэропортга киришини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу куннинг ўзида Бош консулхона вакиллари аэропортга келиб, барча 87 нафар Ўзбекистон фуқароларини ҳостелга жойлаштирдилар.

Вазият назоратга олинган, дипломатларимиз уларнинг ҳолидан хабар олиб турибди. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби хабарлар асоссиздир“, деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан