Ўзбекистон Россиянинг яна бир бозорида етакчи

Ўзбекистон Россиянинг яна бир бозорида етакчи

2019 йилда Ўзбекистон илк маротаба Россияга энг йирик кўкат етказиб берувчи мамлакатга айланди. East fruit таҳлилчилари маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19% кўпроқ маҳсулот етказиб бериб, сотув ҳажмини 12,9 минг тоннага етказди. Бу эса бозорнинг 40 % улуши демакдир. Шу билан бир қаторда ўзбек кўкатлари рақиблариникидан арзонроқ ҳисобланади.

Ҳисобот даврида Эрон умумий ҳисобда 11,2 млн. $лик маҳсулот экспорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан 14%га кам демакдир. Ўзбекистон эса бу экспорт битимларидан 9 млн. $ ишлаб олган.

Аввалги йилларда бу бозорда Эрон етакчилик қилган. Россияга қўшни Грузиянинг экпорти 25% га камайган ва бозорга 1,8 минг тонна кўкат етказиб берган.

Ўзбекистонда маҳаллий экспортёрлар фермерлардан кўкатларни килограммига 30 цент (2840 сўм)дан маҳаллий валютада сотиб олмоқда. Агар яхши қаралса, бир гектар ердан 3000 – 9000 $ (28,4 млн. – 85,2 млн. сўм) фойда олиш мумкин.

Ўзбекистонда Грузияга нисбатан ишчи кучининг арзонлиги ҳам экспортёрларимизнинг Россияда биринчи рақам эгасига айланишларига сабаб бўлган.