Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Швейцарияга савдо бўйича ўзига хос таклиф билан чиқди
31.10.2019 11:48,  
261

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Швейцария Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг раҳбарлигида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларда Швейцария Элчиси Оливье Шав ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, унда муносабатларнинг конструктив ва ўзаро манфаатли эканлиги ҳамда бу турли даража ва шаклларда мулоқотни кенгайтиришга имкон бериши қайд этилган. Истиқболли қўшма лойиҳалар бўйича батафсил музокаралар ўтказиш, аниқ ва қатъий келишувларга эришишга мўлжалланган икки томонлама бизнес тадбирлар ташкиллаштириш учун делегациялар ташрифларини амалга оширишга томонларнинг тайёрлиги маълум қилинди.

“Музокараларда икки томонлама савдони диверсификация қилиш бўйича комплекс тадбирлар батафсил таҳлил қилинди. Ўзбекистон томони Швейцарияга тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва нефт-кимё, сим-ўтказгич маҳсулотларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда илмий ва таълим алмашинувларини кенгайтириш ҳамда стажировкалар ташкил қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, БМТ ва унинг тузилмалари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан