Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистон Симли интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингда Туркия ва Қозоғистонни ортда қолдирди
2.06.2022 15:36,  
3

Интернет тезлигини ўлчаш тестлари натижаларини умумлаштириб, ўртача статистик кўрсаткичлар асосида давлатларнинг ойлик/йиллик рейтинги шакллантирадиган Speedtest.net – Ookla компанияси (АҚШ) эълон қилган статистикада Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги сезиларли даражада ўсгани айтилмоқда.

Speedtest Global Index (www.speedtest.net)  рейтингининг жорий йил апрель ойининг якунига кўра Ўзбекистон симли Интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича – 39,76 Мбит/сек тезлик билан 181та давлат ичида 6 поғона кўтарилиб 84-ўринни эгаллади. Рейтингда Арманистон – 90, Қозоғистон – 92 (аксарият интернет каналлари шу давлат орқали бизга келади), Туркия – 101, Озарбайжон – 118-ўринда.

Сўнгги кунларда нарх-наволар ошиши муҳокама қилинаётган бир пайтда, интернет тезлиги ҳеч кимга қизиқ бўлмаслиги мумкиндир, лекин бу ҳам ривожланиш индексларидан бири, аслида.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан