Ўзбекистон ССРнинг собиқ биринчи раҳбари Путин томонидан мукофотланди

Ўзбекистон ССРнинг собиқ биринчи раҳбари Путин томонидан мукофотланди

Россия Федерасияси Президенти Владимир Путин 1988-1989 йилларда Ўзбекистон ССР Коммунистик партия марказий қўмитасининг собиқ биринчи котиби Рафиқ Нишоновни мукофотлади.

Бу ҳақида журналист Раҳимжон Султонов Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.  Журналистнинг ёзишича, Россия Президенти Владимир Путин Рафиқ Нишоновни 95 ёшга тўлиши олдидан давлат олдидаги улкан хизматлари учун “Александр Невский” ордени билан тақдирлаган.

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Совет даври дипломати Рафиқ Нишонович Нишонов Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент қишлоғида туғилган.