Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон супер иловаси бутун дунё бўйлаб миллиард фойдаланувчини жалб қилмоқчи
19.07.2022 16:30,  
373

— Бозорни таҳлил қилиб, биз дунё аҳолисининг 25 фоизини мусулмонлар ташкил қилса-да, жаҳондаги молиявий чакана активларнинг бор-йўғи 1 фоизи ҳалол эканлигини аниқладик. Дарҳақиқат, бозорда ҳалол молиявий маҳсулотларга бўлган талаб жуда катта ва биз ҳал қилмоқчи бўлган муаммо ҳам улкан, — деб тушунтиради “Kapital.kz” бизнес-ахборот маркази мухбирига берган интервьюсида, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган IMAN исломий финтеч супер иловаси асосчиларидан бири ва бош директори Рустам Раҳматов.

Суҳбат давомида у ҳалол молиявий маҳсулот ва анъанавийсининг ўртасидаги туб фарқ нимада, супер иловани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун қанча сармоя жалб қилингани, улар қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

— Рустам, айтинг-чи, супер иловангизни яратиш ғояси сизда қандай ва қачон пайдо бўлган?

— Бу ғоя бир неча йил олдин, амалдаги ҳамкорим, америкалик инвестицион банкир Марк Зубов билан Тошкентдаги IFG Capital инвестиция фондида ишлаган пайтимизда пайдо бўлганди. Тахминан бир йил давомида у ерда ишлаганимиздан сўнг, инвестиция қилиш учун бир қанча банк ва стартапларни таҳлил қилиб чиқдик. Сўнгра, биз ўзимиз ҳам шундай илова яратиш вақти келди, деган қарорда тўхталдик. Бу жараён бир томондан, технологик, бошқа томондан — молиявий жиҳатларга боғлиқ эди.

Молиявий маҳсулот ва хизматлар нуқтаи назаридан мусулмонлар учун бозорда бундай таклиф мавжуд эмаслигини аниқладик. Масалан, Ўзбекистонда фуқароларнинг 93 фоиздан ортиғи ислом динига эътиқод қилади, бироқ бирорта ҳам ислом банки йўқ.

Қолаверса, ушбу мавзуни ўрганиб чиқиб, аксар мусулмонлар судхўрликка асосланган анъанавий банк маҳсулотларидан фойдаланишни истамаслиги англадик. Чунки бу бозорда нафақат таклиф балки, талаб ҳам катта рол ўйнайди.

Основатели IMAN Рустам Рахматов и Марк Зубов - Kapital.kz

Статистик маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг атиги 7 фоизи ўз маблағини банк омонат кассаларида сақлашни ёки кредит олишни афзал кўришар экан. Қолган фуқаролар эса пулини “матрас остида” (кўрпача тагида) сақлайди ёки ўз истеъмоли учун сақлаб туради.

Бизнинг фаолиятимизга Ўзбекистонда эҳтиёж катта яъни — аҳолининг 93 фоизи. Бироқ, бу бошқа дин вакиллари исломий молиявий хизматлардан фойдалана олмайди, деган қарашни тасдиқламайди. Яна менинг шеригим Маркни олайлик, гарчи у ҳали мусулмон бўлмаса ҳам, у бу тенденцияни қўллаб-қувватлайди, чунки у исломий молиянинг адолатли экотизимига ишонади.

У ва ислом ҳуқуқи ва бухгалтерия ҳисоби бўйича бир қанча академиклар билан биргаликда операциялар, технологиялар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича бир қанча ислом банкларининг тажрибасига таянган ҳолда IMAN лойиҳамиз концепциясини ишлаб чиқдик. Тахминан бир йил муқаддам биз Ўзбекистон бозорига биринчи маҳсулотларимиз – IMAN Invest (инвестиция иловаси) ва IMAN Pay (товарларни бўлиб-бўлиб сотиб олиш ва сотиш учун мўлжалланган илова)ни аввал маҳаллий қонунчиликка мослаштирган ҳолда чиқардик.

Айтишим мумкинки, бугунги кунда дунёнинг 57 давлатидан 5 мингга яқин фойдаланувчи (ҳозирча улар Ўзбекистон резидентлари) IMAN Invest иловаси орқали сармоя киритган. Энди инвесторлар учун ўртача рентабеллик йилига 27 дан 31 фоизгача.

IMAN Pay'га келсак, унга 200 нафардан ортиқ савдогарлар уланган, уларнинг бутун мамлакат бўйлаб жами 444 та филиали мавжуд, 10 мингдан ортиқ харидор бизнинг бўлиб-бўлиб тўлаш режамиздан фойдаланган.

Умуман олганда, ҳозирда платформамизга 150 мингга яқин фойдаланувчи уланган. Йил охиригача улар сонини 1 миллион нафарга етказишни режалаштираяпмиз.

— Қандай портфелни шакллантиргансиз?

— Тахминан 4 миллион долларга, ҳар ойда айланманинг ўсиши қайд этилмоқда.

— Сизнинг маҳсулотларингиз ва бозорда сотилаётган стандарт маҳсулотлар ўртасидаги туб фарқ нимада?

— Юз фоиз ҳалол. Келинг, инвестициялар билан бошлайлик. Айтайлик, сиз банкка келдингиз ва у ерда сиз учун деярли ҳеч қандай хавф йўқлигини билиб, маълум фоизда омонат очдингиз. Исломий молия нуқтаи назаридан бундай ҳаракат жоиз деб ҳисобланмайди. Биринчидан, бу пулни (риба) сотишни билдиради, иккинчидан, рискларни тақсимлашни, яъни сизнинг бизнесдаги иштирокингизни истисно қилади, учинчидан, мукофот белгиланади.

Агар ҳалол омонат, бошқача қилиб айтганда, шериклик сармоялари (шериклик шартномаси орқали) ҳақида гапирадиган бўлсак, ислом банкидаги шахс ўз пулларини шерик сифатида маълум бир бизнес соҳасига қўяди. Бу ерда энди фойданинг ўзи эмас, балки бизнесда иштирок этиш фоиз сифатида белгиланади. Шундай қилиб, худди шундай таваккалчиликни тақсимлаш содир бўлади, чунки ҳеч ким рентабелликни кафолатлай олмайди, чунки бу турли хил иқтисодий омилларга боғлиқ. Бу бошқа банкларга қараганда кўпроқ ёки камроқ содир бўлади.

Ҳалол бўлиб тўлаш режасига келсак, бу ерда банкка келиб, кредитга пул сўраганингизда, шунингдек, пул (риба) ва яна белгиланган фоизда олди-сотдиси мавжуд. Шу билан бирга, бу пуллар ортида нима тургани муҳим эмас - ўша телефон, маиший техника ёки машина сотиб олиш. Банк сизга кредит шартномаси орқали пул сотди, сиз эса уни сотиб олдингиз.

Ўз навбатида, ҳалол бўлиб-бўлиб тўлаш режаси (исломий) банк сизга пул эмас, балки маълум товарларни олдиндан расмий равишда сотиб олиб, бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан ўз балансига қўйишини англатади.

Шариатга кўра, исломий молиявий ташкилот товар ёки хизматлар савдоси билан шуғулланиши керак, лекин ҳеч қандай ҳолатда пул савдоси билан шуғулланмайди.

2008 йилда глобал молиявий инқироз банклар нафақат активларга боғланган пулларни, балки ипотека лотинлари каби “мавжуд бўлмаган” активларга боғланган пулларни ҳам сотганлиги сабабли юз берди. Иқтисодиётда ана шу тамойилларнинг бузилиши натижасида пайдо бўладиган “яралар” ана шулардир.

— Сизнинг хизматларингиз қайси тоифа учун мўлжалланган?

— Биз супер-иловани яратмоқдамиз, шунинг учун маҳсулотларимиз кўп сонли фойдаланувчилар учун мўлжалланган, яъни бизнинг аъзоларимиз фақат жисмоний шахслардир.

Биз компанияларни молиялаштирмаймиз, фақат чакана мижозларни молиялаштирамиз. Биз B2B билан фақат улардан товар ва хизматлар сотиб олиш нуқтаи назаридан ҳамкорлик қиламиз.

— Сизга ўхшаш фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга назорат қилувчи органдан рухсат ёки лицензия керакми?

— IMAN бир вақтнинг ўзида бир нечта маҳсулотларни (инвестиция ва тўлов режалари) исломий молия тамойилларига мувофиқ бирлаштирганлиги сабабли, уларнинг ҳар бири алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тўғри келади. Шу билан бирга, бугунги кунда Ўзбекистонда биздагидек гибрид фаолиятни тартибга солувчи алоҳида қонун ёки лицензия йўқ. Ислом молияси нисбатан янги йўналиш бўлгани боис, давлат ҳозир уни ўрганиш ва муайян стандартларни қабул қилиш билан фаол шуғулланмоқда.

Айни пайтда, бутун дунёда, бўлиб-бўлиб тўлаш (биз шундай қиламиз — баланс ва биринчи товарларни сотиб олиш орқали) — банк операцияси эмас, балки чакана савдо сифатида тан олинади.

Инвестиция фаолиятига келсак, биз ҳар бир инвесторимизни Адлия вазирлигида компания таъсисчиси сифатида расман рўйхатдан ўтказамиз.

Тегишли қонунчилик ишлаб чиқилиши билан биз биринчилардан бўлиб ислом банки лицензиясини олиш учун ариза топширамиз.

— Унда ким ишлаётган стандартларингизни белгилайди ва бугунги кундаги фаолиятингизни тартибга солади?

— Айни пайтда бизда иккита сертификат бор – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маҳаллий сертификати ва дунёнинг бир қанча ислом банклари раиси бўлган доктор Зиёд Муҳаммаднинг гувоҳномаси.

Бутун ҳалол саноатидаги стандартлар ислом нуқтаи назаридан ҳамма нарсани тўғри бажаришингизни таъминлашга қаратилган. Бизнинг ҳолатда, бу нафақат битимлар ёки шартномалар, балки маркетинг ва бухгалтерия ҳисоби, фойдани қандай ҳисоблашимиз ва мижозлар ва инвесторлар билан қандай муносабатда бўлишимиз билан боғлиқ.

Биз ҳар йили шариат текширувидан ўтамиз ва молиявий маҳсулотларимизнинг ҳалол сертификатини янгилаймиз (Фатво).

— AIFC (Астона халқаро молия маркази) билан қандай муносабатдасиз?

— AIFC'да биз Ўзбекистондаги иккита операцион компанияни бошқарадиган холдинг компанияси очдик. Биз Қозоғистондаги йирик инвестиция фондларидан инвестицияларни қабул қиламиз. Бироқ, ҳозирги инвесторларимизнинг илтимосига кўра, биз холдингни Сингапурга кўчирмоқдамиз.

O‘zbekiston super ilovasi butun dunyo bo‘ylab milliard foydalanuvchini jalb qilmoqchi 1491906 – Kapital.kz

— Супериловангизни яратишда қанча одам ишлаган ва ҳозир жамоангизда нечта дастурчи бор?

— Бирламчи маҳсулот яратишда 10 га яқин киши иштирок этди, жумладан, мен ҳам. Биз биргаликда солиқ, бухгалтерия ҳисоби, шариат ҳисоби, маҳаллий ва халқаро қонунчиликка оид масалалар устида ишладик. Биз, шунингдек, архитектура нуқтаи назаридан, барча жараёнлар яхши ташкил этилганлигига ишонч ҳосил қилдик.

Пойдевор қўйилгач, маҳсулотнинг такомиллаштирилган версияси устида ишлай бошладик. Ҳозир жамоамизда 60 киши бор, ярмидан кўпи IT-мутахассислари, қолганлари бошқарув, маъмурият, савдо бўлими, мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимидан.

— Хорижий IT-мутахассисларнинг хизматларидан фойдаланасизми?

— Хорижий мутахассисларни, жумладан, Қозоғистон, Россия, Украинадан мутахассисларни жалб қиламиз, аммо ходимларимизнинг 90 фоизини Ўзбекистондан ишлаб чиқувчилар ташкил этади.

Дарҳақиқат, бозорда юқори сифатли IT мутахассислари кам. Айни пайтда, кўплаб ходимлар учун асосий мотиватор яхши пул ишлаш имконияти эмас, балки бизнинг стартапимизнинг ғояси - халқ ва бутун умматга (исломда - диний жамоа) хизмат қилишдир.

— Ўшанда лойиҳангизни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун қанча сармоя жалб қилинганини айтоласизми?

— Дастлабки ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун жами 200 минг долларга яқин ўз маблағимиз эди. Кейин платформани такомиллаштириш ва мутахассислар жамоасини кенгайтириш ҳамда маркетинг учун 8 та венчур фондидан, жумладан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва АҚШдан 1 миллион долларга сармоя жалб қилдик.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, биз қозоғистонлик ишбилармонлар томонидан қўллаб-қувватланаётганидан жуда мамнунмиз, биринчидан, улар Ўзбекистон бозорини яхши тушунишади ва билишади, иккинчидан, маданиятимиз, этник келиб чиқишимиз, менталитетимиз ўхшаш, учинчидан, улар мамлакат қандай очилаётганини кўришади. Ҳолбуки, европалик инвесторга давлатнинг деярли бутун 20-30 йиллик шаклланиши тарихини айтиб бериш ва шундан бери ҳамма нарса қандай ўзгарганини тушунтириш керак. Шу сабабдан Қозоғистон халқи билан бирга узоққа борамиз, деб ўйлайман.

Жамоамиз ҳозирда 3 миллион доллар йиғиш жараёнида, шундан 1 миллион доллари платформани Ўзбекистонда ишлаб чиқишга ва 2 миллион доллари маҳсулотимизни янги бозорларда илгари суриш учун сарфланади. Биз 200 миллиондан ортиқ мусулмон яшайдиган Покистонни, Бангладешни ёки Индонезияни устувор давлатлар деб ҳисоблаймиз. Шу ойнинг охирига қадар биз ушбу инвестиция раундини ёпиш ниятидамиз.

Кейинги босқичда, биз иккита бозорда ишлаётганимизда, тахминан 10-20 миллион доллар йиғишни режалаштирмоқдамиз.

— Юқоридаги давлатлар вакиллари қайсидир маънода маҳсулотингизга қизиқиш билдиришдими?

— Ҳа, бизнинг ушбу мамлакатларда скоринг хизматларини тақдим эта оладиган ва савдогарларга киришни таъминлай оладиган бир нечта ҳамкорларимиз бор. Ушбу бозорларда ИМАНни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган бир қанча инвесторлар ҳам бор. Юқоридаги мамлакатлардан бирига кириш биз учун осон бўлишига ишонамиз.

— Марказий Осиё минтақаси давлатларида бизнесингизнинг кенгайишига ишонмайсизми?

— Марказий Осиёдан барча технологик ечимлар инвесторлар учун қулайроқ бозорлар учун минтақани тарк этиши керак, деб ҳисоблайман. Масалан, Покистон сармоя жалб этиш бўйича энг истиқболли давлатлардан бири, чунки аҳоли сони ва иқтисодиёти жиҳатидан Ўзбекистондан қарийб 20 баробар катта.

Жаҳон харитасига назар ташласангиз, ҳозир бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодиёти сайёрамиз иқтисодиётининг атиги 1 фоизини эгаллайди. Ушбу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, бошқа фойдаланилмаган 99 фоизи мавжуд бўлганда, ушбу 1 фоизга эътибор қаратиш стратегик жиҳатдан фойдасиздир.

Шу билан бирга, ҳеч бўлмаганда битта муваффақият тарихи мамлакатларимиз тараққиётига катта таъсир кўрсатади. Unikorn, яъни 1 миллиард долларлик компанияга айланганимиздан сўнг, Ўзбекистон бозори нима эканлигини ҳамма билиб олади.

Шунга кўра, бу нафақат лойиҳамизга, балки бутун мамлакатимизга хорижий инвесторларнинг эътиборини тортади. Мен ҳудудимиз тараққиётини ичкаридан эмас, ташқаридан шундай кўраман.

— Умуман олганда, сизнинг маҳсулотингиз қозоғистонликлар орасида қанчалик рақобатбардош ва талабга эга бўлиши мумкин деб ўйлайсиз?

— Менинг баҳоларим Қозоғистондаги ҳамкорлар фикрига асосланади, чунки мен ўзим ҳам сизнинг бозорингизни яхши билмайман.

Уларнинг аксарияти IMAN Kaspi билан бемалол рақобатлаша олишини айтишади. Бизнес модели ва менинг жамоамнинг ўзига хослиги нуқтаи назаридан, мен бунга ишонаман. Қозоғистонликларнинг маънавий мотивлари нуқтаи назаридан ҳам ишончим комилки, маҳсулотларимиз мамлакатингизда харидоргир бўлади.

— Айни пайтда хизматларингизни амалга ошириш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келяпсиз?

— Кўп қийинчиликлар бор. Асосийси, Ўзбекистонда инвестиция муҳитининг йўқлиги. Фаол венчур фондларининг деярли тўлиқ йўқлиги: сармоя киритган ҳар бир киши “бизнес-режа” ни сўрайди (дарвоқе, бу венчур капиталидаги кулгили ибора), кейин улар кузгача кутишни ёки 1 транзакция ставкасида инвестиция қилишни сўрашади. Буларнинг барчаси венчур капитал бўйича маълумотнинг етишмаслиги ва “Қандай саволларни бериш керак ва нимани баҳолаш керак?” деган тушунчанинг етишмаслиги билан боғлиқ. Яъни, деярли ҳамма жойда сиз кашшоф бўлишингиз ва таълим, кейин эса бизнесда фонд билан ишлашингиз керак.

Биз нафақат фойдаланувчиларимиз, балки давлат, назорат қилувчи органлар, банклар, тўлов ташкилотларига ҳам исломий молия нуқтаи назаридан кўп нарсаларни тушунтиришимиз керак.

Умуман олганда, биз Ўзбекистонда биринчи венчур битим, шунингдек, биринчи ислом молиявий ташкилоти, биринчи инвестиция технологик компанияси, коммандит шериклик доирасидаги биринчи компаниямиз. АҚШ, Сингапур, Франция, Қозоғистон каби давлатлардан Ўзбекистонга 1 миллион доллар ва 8 фонддан республикада биринчи бўлиб хорижий инвестициялар жалб этилди.

— Сизнинг таклифингиз билан қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган ҳолатлар бўлганми?

— Ҳозир биз давлат билан ҳамкорликда 5-6 та ташаббус билан фаолиятимизни банк хизматлари билан тенглаштириш устида ишлаяпмиз.

Масалан, биз ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаймиз, банклар эса кредит бўйича тўламайди. Бу ерда соғлом рақобат бўлиши учун бозор шароитларини тенглаштирмоқчимиз.

Шунингдек, Адлия вазирлигида инвесторларни рўйхатга олиш жараёнини автоматлаштиришни истардик. Охирги 8 ой давомида музокаралар олиб бордик, аммо ҳозирча ҳеч қандай натижа бўлмади.

Ислом банки лицензиясини олишга келсак, аввалига биз Sandbox лицензиясини тез бошлаш учун олишни мақсад қилган эдик, шунда Ўзбекистонда ислом банкларини тартибга солиш бошқа давлатлар мисолида эмас. Биз Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан музокаралар олиб бормоқдамиз ва яқин ҳамкорликка умид қиламиз.

— Маҳсулотларингиздан пул ишлашни бошладингизми? Ва келажакда қандай иқтисодий фойда кутмоқдасиз?

— Йўқ, биз пул ишлаётганимиз йўқ, биз барча пулни технология ва фойдаланувчиларнинг имкониятларини оширишга сарфлаяпмиз.

Аслида, биз зарарсизлик нуқтасига эришишни биринчи ўринга қўймаймиз, биз кўпроқ венчур ёндашув билан ҳаракат қилмоқдамиз, гарчи Х нуқтаси бизнес-режамизда икки йил ичида моделлаштирилган бўлсада. Энди капитал бозорларидаги инқироз туфайли барча компаниялар ўз бюджетларини қаттиқлаштирмоқдалар ва харажатларни қисқартирмоқдалар ва биз бу “ривожланиш” вақти деб айтамиз, чунки инқирозлар пайтида энг яхши компаниялар қурилган.

Келажакда биз глобал мақсадни кўзламоқдамиз – бутун дунё бўйлаб супер иловамиз фойдаланувчилари сонини миллиард кишига етказиш. Инфратузилмага келсак, технологияларимиз бундай кўрсаткичларга бардош бера олиши учун биз бу кўрсаткични 2025 йилгача амалга оширишни белгилаб олдик.

— Келажакда фаолиятингиз банк холдингига айланмайдими?

— Йўқ, биз банк холдингига айланишни режалаштирмаяпмиз, фақат шаффоф ишлаш учун лицензия керак. Умуман олганда, биз учун “банк” сўзи венчур капиталидаги бизнес моделини тавсифлаш учун “эски мода” бўлиб қолган юридик атамадир.

Бизнес нуқтаи назаридан, биз мусулмонларнинг халқаро тўловлар, тезкор пул ўтказмалари, микроинвестициялар, микромолия, тезкор таълим ва бошқа кўплаб рақамли маҳсулотлар бўйича эҳтиёжларини ҳал қиладиган супер илова сифатида жойлаштирамиз.

— Минтақада ёки дунёда шунга ўхшаш лойиҳалар борми?

— Бизнинг маълумотларга кўра — йўқ. Ҳеч бўлмаганда, ушбу бозорни ўрганиб чиқсак, бугунги кунда дунёда бундай хизматларни кўрсатадиган бирон бир ташкилот ва битта банкни кўрмадик. Ҳа, алоҳида инвестиция платформалари (масалан, Wahed, Sarwa, Ethis) ва минглаб тўлов хизматлари мавжуд, бироқ ҳали ҳеч ким бизникига ўхшаб бутун дунё бўйлаб жуда кўп фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишга қодир бўлган камида битта супериловани яратмаган.

— Режаларингиз амалга ошишига нима ишонч беради?

— Ишончни биринчи навбатда Қодир Аллоҳ таоло, иккинчидан, албатта, кучли жамоамиз беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан