Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди
23.01.2021 17:36,  
97

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 25 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган Ёшлар форумида самарқандлик талабаларнинг Ўзбекистон талабалари ассоциациясини ташкил этиш ва шу орқали “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган эдилар. 

Ана шу эзгу ишни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Самарқандда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди.

СамДУда ассоциациянинг биринчи таъсис форуми бўлиб ўтди. Онлайн-мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ОТМлардан ташқари Осиё университетлари ассоциацияси, Халқаро ипак йўлида жойлашган университетлар ассоциацияси, Евроосиё университетлари ассоциацияси вакиллари, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Нидерландия, Россия, Ҳиндистон, Афғонистон, Исроил, Туркия, Беларус, Венгрия каби давлатларнинг талаба-ёшлари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю. Абсоатов, СамДУ ректори Рустам Халмуродов ва бошқалар Талабалар Ассоциацияси ташкил этилганлиги билан Ўзбекистон ёшларини қутлаб, унинг фаолиятига омад тиладилар.

Ассоциацияни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимиз ОТМлари талабаларини қизиқиш ва эҳтиёжларига қараб, жамоатчилик бошқаруви асосида бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юксак маърифатли, билимдон мутахассислар бўлиб етишишлари йўлида қўллаб-қувватлашдан иборатлиги таъкидланди. 

Форумда Ўзбекистон талабалар Ассоциациясини ташкил этиш масаласи онлайн сўровнома орқали овозга қўйилди. Унда иштирок этганларнинг деярли барчаси Самарқанд давлат университети ҳузурида Ўзбекистон Талабалар Ассоциациясини ташкил этишни ёқлаб овоз берди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан