“Афғонистон: янги воқеликларга қандай муносабатда бўлиш керак?” панел сессиясида сўзга чиққан Камилов қўшни Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳалари амалга ошириш борасидаги мамлакат саъй-ҳаракатлари ҳақида форум иштирокчиларига маълумот берди.
Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонни иқтисодий тиклаш, минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш бўйича фаол чоралар кўриши зарурлиги таъкидланди.