Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-октябрь ойлари давомидаги ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бу даврда Хитой билан ташқи савдо айланмаси миқдори 7,5 миллиард долларга етган. Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлган Россия билан савдо айланмаси миқдори 7,4 миллиард долларни ташкил этган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Қозоғистон 3,7 миллиард доллар, Туркия 2,7 миллиард доллар, Корея Республикаси 1,9 миллиард доллар, Қирғиз Республикаси 990 миллион доллар, Германия 870 миллион доллар, Туркманистон614 миллион доллар, Афғонистон 586,5 миллион доллар, Ҳиндистон 599 миллион доллар улушга эга бўлган.