"Ўзбекистон темир йўллари" Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар ҳақида маълум қилди

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига киритилган чегирмалар борлигини маълум қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг 20-22 март кунларида қуйидаги байрам чегирмалар мавжуд:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50%; 

 - Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%; 

 -  Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;  

- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида)  – 15%; 

- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.

ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.