Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон темир йўллари“ раиси лавозимидан озод этилди. “Uzbekistan Airways” бошқарувчисининг ўз лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
31.01.2020 10:45,  
1287

Аввал хабар қилганимиздек, “Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, транспорт соҳасидаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмаганлиги ва мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Транспорт вазирининг 3 нафар ўринбосари ва инспекция бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

МАВЗУГА ДОИР: Транспорт вазирининг 3 нафар ўринбосари ва инспексия бошлиқлари лавозимидан озод қилинди

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Uzbekistan Airways” АЖлар акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

  • Хусниддин Нуриддинович Хасиловни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;
  • “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалалари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 январь куни туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда самолёт ва поездларимизда хизмат кўрсатиш сифати пастлиги, чипталар нархи эса қимматлиги йўловчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлаётгани, оқибатда кўпчилик хорижий ташувчилар хизматини танлаётгани айтилган эди.

Темир йўл ва авиа йўналишларимиз кенг қамровли ва рақобатбардош эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистоннинг 4 аэропортида жорий этилган “очиқ осмон” режимидан тўлиқ фойдаланиш, янги авиа йўналишлар очиш, тезюрар поездлар сонини кўпайтириш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бу борада муайян ишлар қилинган бўлса-да, мамлакатимизнинг транспорт-транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Халқаро экспертларнинг хулосасига кўра, Ўзбекистон транзит салоҳиятини ҳозирги 7 миллион тоннадан 16 миллион тоннага, 2030 йилда эса минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 23 миллион тоннага етказиш имконияти мавжуд.

Оптимал тариф сиёсати мавжуд бўлмагани сабабли транзит юк оқимини жалб этиш ва маҳаллий товарларни ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш имконияти чекланмоқда.

Йиғилишда транзит сиёсатини бутунлай қайта кўриб чиқиш Транспорт вазирлигининг энг муҳим вазифаларидан бири экани таъкидланган. Шунингдек, темир йўл тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳага хусусий капитални кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан