"Ўзбекистон темир йўллари" қишки таътил мобайнида ОТМ талабалари учун маҳаллий йўналишдаги қатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
Чегирмалар 2022 йилнинг 22 декабридан 2023 йилнинг 10 январигача амал қилади. Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси билан темирйўл кассаларига ташриф буюриш ёки chipta.railway.uz сайтидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда чипта харид қилиш мумкин.
Аввалроқ "Uzbekistan Airways" ҳам 22 декабрдан 10 январгача бўлган маҳаллий авиақатновларнинг эконом-класси учун 50 фоизли чегирма эълон қилди.