Ўзбекистон темир йўллари янги поездлар сотиб олди

Ўзбекистон темир йўллари янги поездлар сотиб олди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати

17 июль, жума куни "Ўзбекистон темир йўллари" давлат концерни Россиядан янги электровозларни олиб келди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, "Тошкент-Марказий" вокзалида "Ермак" типидаги иккита янги уч сексияли электровоз, MULTI TASKER KRC 1200UZ русумли кўп функцияга эга кранли механизм ҳамда ТЭМ2-6606 русумли локомотив намойиш этилди.

Электровозлар қуввати 9840 кВт/соатни ташкил этади. Ҳаракатдаги минимал тезлик - 49,9 км/соат, энг юқори тезлик - 110 км/соат.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати 

Тақдимот маросимида, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ локомотив паркидаги янгиланган (модернизация қилинган) иккита локомотив ҳам тақдим этилди. 

"Улар деподаги биринчи капитал таъмирдан чиққан поездлар саналади", - дейди электровоз ҳайдовчиси Вострейкин Владимир.