Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ва Арманистон чегарасида юзага келган қуролли тўқнашувлар бўйича баёнот берди.
"... Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.
Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради", - дейилади ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Мавзуга доир: Озарбайжоннинг икки нафар юқори мартали зобити ўлдирилди