Ўзбекистон Тожикистонга 144 та кўчма тиббий контейнер жўнатди

Ўзбекистон Тожикистонга 144 та кўчма тиббий контейнер жўнатди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни қардош Тожикистонга беғараз ёрдам сифатида зудлик билан 144 та мобил тиббий контейнет жўнатиш ҳақида буйруқ берди. 

Коронавирус билан оғриган беморлар учун мўлжалланган контейнерлар бугун эрталаб темирйўл орқали Душанбега етказилди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

"Бундай контейнерлар жой етмаётган касалхоналар ўрнига ишлатилиши мумкин", деди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги дипломатик корпуси вакили.

Контейнерларда кўрпа-тўшакли ётоқ, ҳаммом, ҳожатхона ва кондиционер мавжуд.

Контейнерлар "Бофанда" стадионига ўрнатилади ва у ерда кўчма касалхона ташкил этилади.